Ўзбекистон ҳудудларида қудуқлардан барқарор газ оқими олинди

1 дақиқа ўқиш269
Ўзбекистон ҳудудларида қудуқлардан барқарор газ оқими олинди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ қарамоғидаги бешта қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олинди, деб компания матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон ҳудудида янги, юқори босимга эга газ кони аниқланган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида учта, Бухоро вилоятида эса битта қудуқдан ҳам саноат аҳамиятига молик газ оқими қайд этилган.

Ҳозирда мазкур қудуқларда газнинг дебити, яъни суткалик ҳажми ҳамда таркибини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар натижаларга таянилган ҳолда кейинги иш режаларини белгилаши айтилмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, қудуқларни қайта таъмирлаш ишлари ҳам самара беряпти. Жумладан, Устюрт ҳудудида жойлашган ва аввал захиралари тугаган деб баҳоланган Шимолий Бердақ конининг 7 сон қудуғи таъмирдан кейин қайта ишга туширилди.

Натижада ушбу қудуқдан яна саноат миқёсида табиий газ чиқаришга эришилган. "Ўзбекнефтгаз" бундай тадбирлар қазиб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?