Фарғона вилоятида жойлашган дарахт кўчатлари сақланадиган омбор ёнди
1 дақиқа ўқиш145

Бугун, 23 февраль куни соат 13:24 да “112” тизими орқали Фарғона вилояти ФВБга Олтиариқ туманидаги “Повирғон” МФЙ, Кампикой кўчасида жойлашган дарахт кўчатлари сақланадиган омбор (музлаткич) ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига Фарғона вилояти ФВБдан 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси соат 13:30 да етиб борган. Ёнғин соат 13:42 да ўраб олинган ва соат 14:20 да тўлиқ ўчирилган.
Хабарда таъкидланишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…