Тошкентда 50 минг долларлик ноқонуний валюта савдоси фош этилди
1 дақиқа ўқиш225

Тошкент шаҳрида салкам 50 минг АҚШ долларини сотишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро А.И. фуқаро Ш.Б.га 48 600 АҚШ долларини 600 млн сўмга сотиш вақтида қўлга олинган. Шунингдек, 49 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 177 моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…