date

Пора олишга уринган прокурор ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Пора олишга уринган прокурор ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида прокурор ёрдамчисининг қонунга хилоф ҳаракатига чек қўйилди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, 2025 йил сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, айни пайтда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар жойларни ижарага олиб берганини важ қилиб кўрсатган.

Сўнгра у тадбиркордан 15 минг АҚШ долларини ўз автомашинасида олган ва воқеа жойидан қочишга уринган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Пора олишга уринган прокурор ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди