Доҳада 48 нафар ўзбекистонлик рейси бекор бўлиб, аэропортда қолиб кетди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Доҳада 48 нафар ўзбекистонлик рейси бекор бўлиб, аэропортда қолиб кетди

Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Қатарда бўлиб турган қарийб 600 нафар Ўзбекистон фуқароси орасида жабрланганлар аниқланмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 февраль куни Қатар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилгани сабаб Тошкентга қайтиши керак бўлган 48 нафар ўзбекистонлик Доха аэропортида қолиб кетган. Фавқулодда ҳолат туфайли авиакомпаниялар йўловчиларни меҳмонхона билан таъминлай олмаган.

Шу шароитда элчихона ходимлари зудлик билан аэропортга етиб борган. Олиб борилган музокаралар натижасида фуқаролар, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали ёрдам сўраган ватандошлар вақтинчалик меҳмонхоналарга жойлаштирилган.

Элчихона маълумотига кўра, Қатар ҳаво ҳудуди очилиб, парвозлар қайта тикланиши билан фуқароларнинг Ватанга хавфсиз қайтиши таъминланади. Вазирият элчихонанинг доимий назоратида экани, йўловчилар рўйхати мунтазам янгиланиб борилаётгани айтилган.

Шунингдек, дипломатик ваколатхона ўзбекистонликларни саросимага тушмасликка, фақат расмий манбаларга ишонишга ҳамда хавфсизлик учун одамлар гавжум жойлардан тийилиб, маҳаллий қонун-қоидаларга амал қилишга чақирган.

Мурожаат учун элчихона консули Отабек Муратов билан (+974 5141 1001) боғланиш мумкинлиги маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?