Марҳум ЙПХ инспектори "Жасорат" медалига лойиқ кўрилди

1 дақиқа ўқиш669
Марҳум ЙПХ инспектори "Жасорат" медалига лойиқ кўрилди

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга биноан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан мукофотланди.

Расмий ҳужжатда у ички ишлар тизимидаги сидқидилдан меҳнати, жиноятчиликка қарши курашдаги фаол иштироки ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун муносиб тақдирлангани қайд этилган. Шунингдек, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ЙТҲларнинг олдини олиш ва қоидабузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этишга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилган.

Эслатиб ўтиш жоиз, 25 февраль куни соат 21:48 ларда Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган пайтда Ҳосилбек Эшназаровни "BMW" русумли автомашина уриб юборган. Тезкор маълумотларга кўра, транспорт воситасини 10-синфда ўқийдиган, вояга етмаган шахс бошқарган.

Оғир жароҳат олган инспектор уч кун мобайнида шифокорлар назоратида даволанган, аммо кўрилган тиббий чораларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Маълумотларга кўра, Ҳосилбек Эшназаров 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан ота-онаси, рафиқаси, икки нафар ўғли ва бир нафар қизи қолган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?