Самарқандда ярим миллиардлик сохта алкогол фош этилди

1 дақиқа ўқиш195
Самарқандда ярим миллиардлик сохта алкогол фош этилди

Самарқанд вилоятида йирик миқдордаги қалбаки алкогол маҳсулотларининг савдога чиқарилишига чек қўйилди. Маълум қилинишича, умумий қиймати 440 миллион сўм бўлган сохта спиртли ичимликлар аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Ф.га тегишли омборхона кўздан кечирилган. Шу жараёнда сотиш мақсадида сақлаб келинган катта ҳажмдаги маҳсулотлар фош бўлган.

Текширувда умумий баҳоси 440 миллион сўмлик, 86 турдаги жами 16 960 дона қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари борлиги аниқланган. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?