Тирик китоб сотувчиси учун янги шароит яратилади

1 дақиқа ўқиш304
Тирик китоб сотувчиси учун янги шароит яратилади

Тошкент шаҳрида китоб савдоси билан шуғулланувчи Хайрулла Асадовга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Аввалроқ, кўчада китоб сотиб юрган бу инсон 20 минг сўмлик чек бермагани учун 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ва моллари мусодара қилинган эди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, мутасаддилар вазиятга ижобий ечим топишга қарор қилди.

Эндиликда Хайрулла Асадовга замонавий кўринишдаги букинистик киоск ажратилади. Шунингдек, унинг фаолиятини қонуний ва қулай тарзда давом эттириши учун 2000 дан ортиқ китоблар жамланмаси тақдим этилади. Ушбу ташаббус мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда китоб кўчаларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати доирасида амалга оширилмоқда. Бу каби қўллаб-қувватлаш тадбирлари нафақат китобфурушнинг фаолиятини тиклашга, балки ёшларнинг мутолаага бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?