Бахтиёр Саидов Туркия президенти билан учрашди

1 дақиқа ўқиш266
Бахтиёр Саидов Туркия президенти билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Мазкур мулоқот чоғида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари ва эзгу тилаклари Туркия етакчисига етказилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги биродарлик ришталари барча соҳалардаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашди.

Ташриф доирасида Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан ҳам алоҳида музокаралар олиб борди. Учрашувларда Яқин Шарқдаги мураккаб вазият ва унинг минтақавий хавфсизликка таъсири юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Тадбирда минтақавий ва глобал хавфсизликка қарши туриш, туркий давлатлар ўртасидаги бирдамликни кучайтириш масалалари кун тартибидан ўрин олди. Ўзбекистон томони ташкилот доирасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, барқарорликни таъминлаш ва ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?