Сурхондарёда ўқитувчи йирик наркосавдо пайтида ушланди

1 дақиқа ўқиш265
Сурхондарёда ўқитувчи йирик наркосавдо пайтида ушланди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда мактаб ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келган шахс йирик миқдордаги наркотик моддани сотаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, 1984 йилда туғилган фуқаро умумий ўрта таълим мактабларидан бирида ишлаган. У аввал Тожикистондан наркокурерлар орқали олиб кирилган 14 килограмм 680 грамм опий моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов даврида унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Айни пайтда ушбу ноқонуний савдога алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар жиноий тармоқнинг бошқа иштирокчиларини ҳам аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?