17 ёшли қизни яланғоч суратлари билан қўрқитиб, пул талаб қилган йигит ушланди

Фарғона вилоятида ижтимоий тармоқ орқали танишган 17 ёшли қизнинг шахсий суратларини интернетга тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан пул талаб қилган шахс қўлга олинди. У қўрқитиш орқали қиздан 595 минг сўм олишга улгурган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқ орқали Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи, 2009 йилда туғилган қиз билан танишган. У мулоқот давомида ўзини Али деб таништирган.
Кейинчалик йигит қизнинг шахсий суратларини қўлга киритиб, уларни интернет тармоқларида тарқатиб юбориш билан қўрқита бошлаган. Суратлар ошкор бўлмаслиги эвазига ундан пул талаб қилган.
Таҳдидлар натижасида қиз 2026 йил 18 октябрь куни танишининг номига расмийлаштирилган банк картасига 595 минг сўм ўтказиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми, яъни товламачилик аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…