Фарғонада инспекторни ёғоч билан урган фуқаро терговга тортилди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Фарғонада инспекторни ёғоч билан урган фуқаро терговга тортилди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходимига ҳужум қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 9 март куни “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ўзбекистон тумани филиали инспектори Д.С. тумандаги Сочтепа кўчасида жойлашган хонадонлардан бирига текширув учун борган. Текширув жараёнида ушбу уйда рўйхатдан ўтказилмаган сув ҳисоблагичи борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани ва жарима қўлланиши ҳақида маълум қилинган пайтда хонадон эгаси Фазлиддин Пардаев инспекторга қаршилик кўрсатиб, жанжал чиқарган. Можаро вақтида у ўша ерда бўлган ёғоч бўлаги билан инспекторнинг бош қисмига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219 моддаси 2 қисми — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Ф.Пардаев процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?