Самарқандда яна бир блогерга нисбатан «иш» қўзғатилди: қамоққа олинган

1 дақиқа ўқиш2.1K
Самарқандда яна бир блогерга нисбатан «иш» қўзғатилди: қамоққа олинган

Самарқанд вилояти ИИБ “Сирожиддин медиа” МЧЖ раҳбари, YouTube платформасида фаол блогер сифатида танилган Сирожиддин Адилов қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

ИИБ ахборотига кўра, Пастдарғом туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро Р.Х. 2024 йилнинг август ойларида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган С.А.га (Сирожиддин Адилов) мурожаат қилган. Мурожаат мазмуни — бошқа бир шахс билан ўртадаги молиявий масалани “ҳал қилиб бериш” бўлгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, С.А. ваколатли шахс бўлмаган ҳолда, ишни жабрланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига маълум миқдорда пул олган, бироқ ваъда қилинган иш амалга ошмаган. ИИБ баёнотида, фуқаро С.А. ваъдасини бажармасдан, узоқ вақт давомида алдаб келгани ҳақида ҳам қайд этилган.

Шундан сўнг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраб туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Сирожиддин Адиловга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилгани, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинди. Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида: бу хабар ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар берган дастлабки маълумотлардан иборат. Якуний хулоса ва қарор тергов ҳамда суд жараёнлари натижасига кўра чиқарилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?