"Nexia-3"дан қарийб 5 килограмм синтетик наркотик топилди

1 дақиқа ўқиш208
"Nexia-3"дан қарийб 5 килограмм синтетик наркотик топилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдорда синтетик наркотик модда олиб юрилаётгани аниқланди. Маълум қилинишича, олдиндан кузатувга олинган 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги "Nexia-3" автомобили пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган.

Кўздан кечириш жараёнида автомобил салонидан соф оғирлиги 4 килограмм 811 грамм бўлган "Альфа-ПВП" номли синтетик наркотик модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, яна бир ҳолат Андижон вилоятида қайд этилди. ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Марҳамат туманида ўтказган тезкор тадбир давомида Бобохуросон МФЙ ҳудудида икки нафар маҳаллий фуқарони ушлади. Улар қирғизистонлик шахс томонидан чегара тўсиқлари орқали улоқтирилган қутини қабул қилиб олаётган пайтда қўлга тушган.

Текширув давомида қути ичида 9 минг 988 дона "Зардекс" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?