Тошкентда туннель деворининг бир қисми ўпирилиб тушди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Тошкентда туннель деворининг бир қисми ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси яқинидаги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса юз берган ҳудудга зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари етиб борган.

Воқеа жойи тезда ўраб олиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳозирда ҳодиса сабаблари юзасидан комплекс техник текширув олиб борилмоқда.

Мутахассислар дастлабки тахмин сифатида сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик натижасида тупроқнинг ортиқча намланиши ҳамда конструкцияга тушаётган юклама ортганини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, лойиҳа ечимлари, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизими ҳолати ва қурилиш назорати масалалари ҳам батафсил ўрганилмоқда.

Текширув якунларига кўра, туннель деворини тиклаш бўйича қарор қабул қилинади. Агар қурилиш жараёнида камчиликлар ёки қоидабузарликлар аниқланса, масъул шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши маълум қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлигини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?