Давлат рақамини ўзгартириб қочмоқчи бўлган машина эгаси фош бўлди

1 дақиқа ўқиш184
Давлат рақамини ўзгартириб қочмоқчи бўлган машина эгаси фош бўлди

Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ тумани бўлими иш юритувида “БР” МЧЖдан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 6 миллиард сўм ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона балансида бўлган “Nexia-3” русумли автомобиль (давлат рақами 40 129*) қидирувга берилган эди. Мазкур транспорт воситаси қарздорликни ундириш жараёнида муҳим мол-мулк сифатида кўрилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур автомобиль эгаси томонидан ҳийла ишлатилгани маълум бўлди. Аниқланишича, автомобилнинг давлат рақами ноқонуний тарзда *40 732 га алмаштирилган ва транспорт воситаси шу рақам билан йўлларда ҳаракатланиб юрган.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар давомида ушбу автомобиль тўхтатилиб, белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда. Ижро жараёнлари эса давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?