date

2025 йилда Ўзбекистонда қанча янги уй фойдаланишга топширилди?

2025 йилда Ўзбекистонда қанча янги уй фойдаланишга топширилди?

2025 йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта янги уй фойдаланишга киритилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 мингга ошган, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Ҳудудлар бўйича энг кўп уй Навоий вилоятида қурилган бўлса, Наманганда 10,8 мингта янги уй фойдаланишга топширилган. Шунингдек, Тошкент вилоятида 6,7 мингта, Сурхондарё вилоятида 6,1 мингта уй амалда ишга туширилган.

Фарғона, Хоразм ва Тошкент шаҳрида ҳар бири 5,9 мингта уй, Бухорода эса 5,6 мингта янги уй қуриб битказилган. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида – 0,6 мингта уй билан қайд этилган.

Шунингдек, 2026 йил январь ойида эълон қилинишича, Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » 2025 йилда Ўзбекистонда қанча янги уй фойдаланишга топширилди?