date

Наманганда 93 ёшли момога илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Наманганда 93 ёшли момога илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 93 ёшли Кўпайсин момо Сотиволдиевага илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Онахоннинг шахсий ҳужжатларини тиклаш мақсадида Чуст тумани адлия бўлими судга мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида Кўпайсин момонинг 1933 йил 2 март куни туғилгани расман тасдиқланди.

Суд қароридан сўнг онахонга туғилганлик гувоҳномаси расмий тартибда топширилди. Ушбу ҳужжат унинг ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 93 ёшли момога илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди