Тошкентда бир вақтда 8 та автомобил тўқнашди

Тошкентда бир вақтда 8 та автомобил тўқнашди
Қисқача

28 март куни соат 11:10 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор олдида 8 та автомобил тўқнашди. Тўқнашувда 2 та Спарк, 3 та Кобалт, 1 та BYD, 1 та Матиз ва 1 та Ласетти қатнашган. ЙТ оқибатида Кобалт автомобилининг 1 нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 28 март куни Тошкент шаҳрида 8 та автомобил қатнашган йўл-транспорт фожиаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:10 ларда Чилонзор тумани “Эшонгузар” МФЙ, Чинни бозор олдида 8 та машина – 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti русумли автомобилларнинг тўқнашиши натижасида ЙТҲ юз берган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилнинг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар