Тошкентда коррупция фош бўлди: мансабдор пора олганда ушланди

1 дақиқа ўқиш309
Тошкентда коррупция фош бўлди: мансабдор пора олганда ушланди

Тошкент шаҳрида коррупция факти аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълумот берди.

Маълум қилишларича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорликда тезкор ва мақсадли тадбир ташкил этди. Тадбир давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбаридан 1 500 АҚШ доллари пора олган вақтда ушланди.

Қўлга олиш жараёнида вазирлик бош мутахассиси қочишга уринган бўлса-да, тезкор ходимлар уни дарҳол ушлаб қолди.

Тошкентда коррупция фош бўлди: мансабдор пора олганда ушланди

Текширув маълумотларига кўра, у Юнусобод туманидаги 6 та уйга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бир МЧЖдан бошқа МЧЖга ўтказишга оид уй-жой мулкдорлари имзолаган далолатномаларни “Менинг уйим” платформасида рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган. Шунинг эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилган. У бу жараённи ўз мансабдор танишлари орқали ҳал қилишни режалаштирган.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари фаол давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?