Тошкентда бир оилада бирданига 4 эгизак дунёга келди

1 дақиқа ўқиш370
Тошкентда бир оилада бирданига 4 эгизак дунёга келди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи Одилжон ва Севара Абдуллаевлар оиласида қувончли воқеа юз берди — улар бир йўла 4 эгизак фарзандли бўлди. Оила бундан аввал 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда эса улар жами 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди.

Чақалоқлар Республика перинатал марказида муддатидан олдин, кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган. Шифокорлар томонидан жараён муваффақиятли ўтказилгани маълум қилинди.

Янги туғилган чақалоқларнинг биринчиси ўғил бола бўлиб, унинг вазни 1412 грамм, бўйи 37 сантиметрни ташкил этди. Иккинчи фарзанд эса қизалоқ бўлиб, 1624 грамм вазн ва 37 сантиметр бўй билан туғилган.

Учинчи эгизак ҳам қиз бола бўлиб, унинг вазни 1466 грамм, бўйи 37 сантиметрни ташкил қилган. Тўртинчи чақалоқ эса ўғил бўлиб, 1780 грамм вазн ва 38 сантиметр бўй билан дунёга келган.

Ҳозирги вақтда барча чақалоқлар тиббиёт муассасасида шифокорлар назорати остида, халқаро тиббий протоколлар асосида парвариш қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?