
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Азизбек Омирбаев Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра 3 хонали хизмат уйига эга бўлди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳалар ходимларига, айниқса профилактика инспекторларига муносиб турмуш шароитларини яратишга, айниқса уларни уй-жой билан таъминлашга қаратаётган эътибори ўз самарасини бермоқда.
“Оилада 6 фарзанд тарбияланганмиз ва битта турар-жойга эҳтиёжимиз бор эди. Ўзим 1991 йилда туғилганим ва юртимиз мустақиллиги билан тенгдош бўлганим сабабли шундай қудратли юрт фарзанди эканимдан ғурурланаман”, дейди Азизбек Омирбаев.
Хабарга кўра, лейтенант Президентнинг профилактика инспекторларига қаратаётган алоҳида эътибори туфайли ўзига бириктирилган маъмурий ҳудуддан 3 хонали хизмат уйини олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар