Тошкент аэропортида хорижий йўловчининг 6,3 кг марихуанаси тўхтатилди

1 дақиқа ўқиш236
Тошкент аэропортида хорижий йўловчининг 6,3 кг марихуанаси тўхтатилди

Фото: Божхона қўмитаси

Пойтахтдаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида йирик ҳажмдаги гиёҳванд моддани ноқонуний равишда олиб киришга уриниш қайд этилди. Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, хорижий йўловчи 6,3 кг атрофидаги «марихуана»ни мамлакатга олиб киришга ҳаракат қилган ҳолда тўхтатиб қолинган.

“Тошкент-Аэро” ИБКнинг чегара божхона пости ходимлари Бангкокдан етиб келган йўловчилардан бирининг қўл юки ва багажини чуқур текширувдан ўтказган. Назорат жараёнида турли қадоқлар ичига яширилган 12 дона полиэтилен ўрам аниқланган.

Белгиланган тартибда, холислар иштирокида ўрамлар очиб кўрилганда, уларнинг ичидаги яшил рангли, ўткир ҳидга эга модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6,3 килограммдан зиёд қуритилган марихуана эканлиги тасдиқланган.

Маълум қилинишича, ушбу модда Ўзбекистон ҳудудида муомаласи қатъиян тақиқланган гиёҳвандлик воситалари қаторига киради. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга, “Тошкент-Аэро” ИБК тезкор бўлинмалари жорий йилнинг дастлабки чорагида ҳам фаол иш олиб боргани қайд этилди. Ушбу даврда 15 та ҳолатда қарийб 30 кг гиёҳванд моддалар, жумладан синтетик наркотикларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Қайд этилишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 килограммга кўпайгани хавотирли тенденция сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?