Қидирувдаги “Malibu 2” дрифт вақтида қўлга тушди

1 дақиқа ўқиш155
Қидирувдаги “Malibu 2” дрифт вақтида қўлга тушди

МИБ Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида тижорат банки фойдасига 160 миллион сўм кредит қарзини ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Гаров сифатида қўйилган “Malibu 2” русумли автомобиль эса қидирувга берилган эди. Маълум қилинишича, автомашина эгаси уни хатловдан яшириб келган.

Қидирув тадбирлари давомида ушбу автомобиль Арнасой тумани марказида аниқланган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи тунда машинада дрифт қилиб, уни танишларига намойиш этаётган вақтда ушланган.

Вилоят ЙҲХБ ходимлари ҳамда Бюро қидирув шўъбаси ходимлари ҳамкорлигида автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Эндиликда мазкур транспорт воситаси аукцион орқали сотилиши режалаштирилмоқда. Тушган маблағлар эса кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.

Шунингдек, ҳайдовчи аввалдан транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳам маълум бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?