Ўзбекистонда 12 балл тўплаган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

1 дақиқа ўқиш286
Ўзбекистонда 12 балл тўплаган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

Ўзбекистонда жорий этилган жарима баллари тизими доирасида 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди. Маълум қилинишича, ушбу ҳайдовчиларга оид материаллар судга юборилган.

Шу билан бирга, яна 132 нафар ҳайдовчининг жарима баллари 8 тадан ошгани қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда жарима баллари тизими 2025 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилган.

Унга кўра, қизил чироқда ҳаракатланиш, қарши йўналишга чиқиш, тезликни ошириш ҳамда тўхташ қоидаларини бузиш каби ҳолатлар учун ҳайдовчиларга махсус баллар ёзилади.

Қоидаларга мувофиқ, ҳайдовчи 8 балл тўплаганда унга SMS орқали огоҳлантириш юборилади. Агар жарима баллари 12 тадан ошиб кетса, ҳайдовчилик ҳуқуқи суд қарори билан бекор қилиниши мумкин.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?