
25 ёшли самарқандлик фуқаро пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида 1971 йилда туғилган қорақалпоғистонлик аёлни фирибгарлик йўли билан алдашга уринди, деб ёзади Uz24 сайти.
Вақтинча Миробод туманида рўйхатда турган аёлнинг ишончига кириб, унга уй олиб беришни ваъда қилиб 4 млн сўм ва 3000 долларни олиб кўздан ғойиб бўлган. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, фирибгар кўп ўтмай ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар