Россияда бензин навбатида икки киши вафот этди

Россияда юзага келган ёқилғи танқислиги сабабли бензин қуйиш шохобчаларида навбат кутиб турган икки нафар кекса фуқаро вафот этди. Перм ўлкасида 80 ёшли эркак, Карелияда эса 75 ёшли ҳайдовчи ёқилғи олиш учун узоқ вақт навбатда турган вақтида ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг ўлим сабаблари бўйича ҳозирча расмий хулоса эълон қилинмаган.
Россияда кузатилаётган ёқилғи танқислиги ортидан аянчли ҳодисалар юз бермоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида бензин қуйиш шохобчаларида навбат кутаётган икки нафар кекса фуқаро вафот этгани хабар қилинди.
Маълумотларга кўра, Перм ўлкасида 80 ёшли эркак, Карелияда эса 75 ёшли ҳайдовчи ёқилғи қуйиш учун узоқ вақт навбат кутаётган пайтда ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани юзасидан расмий хулоса ҳозирча эълон қилинмаган.
Мазкур ҳодисалар Россия бўйлаб давом этаётган ёқилғи танқислиги фонида содир бўлмоқда. Айрим ҳудудларда ҳайдовчилар бензин қуйиш учун бир неча соатлаб навбат кутишга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.
Вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, Reuters агентлигининг ёзишича, Украинанинг дрон ҳужумлари оқибатида Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари қувватининг қарийб 40 фоизи ишдан чиққан. Мутахассислар айнан шу омил мамлакатдаги ёқилғи таъминотига жиддий таъсир кўрсатганини қайд этмоқда.






























Изоҳлар 0
…