Тошкент метросида йўловчининг power банки иссиқ ҳаво сабабли портлаб кетди

Тошкент метросида йўловчининг power банки иссиқ ҳаво сабабли портлаб кетди

Тошкент метросининг Дўстлик–Сергели йўналишида йўловчига тегишли power банк билан боғлиқ ҳолат юз берди. Воқеа 7 июнь куни эрталаб соат 9:15 атрофида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурилмада техник носозлик юзага келиб, ундан тутун чиқа бошлаган. Шундан сўнг power банк вагон полига ташланган.

Метро ходимлари вазиятни тезда назоратга олиб, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган. Ҳодиса акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар power банк ва бошқа қувватловчи қурилмаларни иссиқ жойда қолдирмаслик, шикастланган ёки сифатсиз қурилмалардан фойдаланмасликни тавсия этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар