Пранк ортидан муаммо: ўзбекистонлик блогер Москвада ушланди

Россияда ўзбекистонлик блогер ноодатий ва баҳсли контент сабаб ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Маълум қилинишича, у ижтимоий тармоқлар учун видеолар тайёрлаш мақсадида атайлаб йўловчиларни безовта қилган.
Блогер жамоат жойларида бегона инсонларнинг ичимликларидан ичиб, турли ноқулай вазиятлар ва можаро келтириб чиқарувчи ҳаракатларни амалга оширган. Россия ИИВ маълумотига кўра, у айнан шундай контент суратга олиш учун Москвага борган.
У мамлакатни тарк этиш арафасида, аэропортда қўлга олинган. Полиция билан суҳбат давомида блогер ўз ҳаракатлари учун узр сўраб, бундай оқибатлар юзага келишини кутмаганини билдирган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўпчилик блогерларнинг “пранк” ортидан чегарани унутаётганини танқид қилмоқда.





























Изоҳлар 0
…