Тошкентда ободонлаштиришда ишловчи аёллар ҳақорат қилинди

Тошкентда ободонлаштиришда ишловчи аёллар ҳақорат қилинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги жамоат автобусларидан бирида юз берган баҳс акс этган видео тарқалди.

Видеода ободонлаштириш соҳасида фаолият юритувчи аёллар автобусга чиққанидан сўнг айрим йўловчилар томонидан эътироз ва ҳақоратли гапларга дуч келгани кўринади.

Кейин эса автобус салонида оғзаки тортишув юзага келган.Тасвирларда аёллардан бири ўзларининг ҳалол меҳнат қилаётганини ва ҳозир ҳам хизмат вазифаси билан йўлга чиққанини таъкидлайди.

Бунга жавобан бошқа йўловчи кескин муносабат билдириб, баҳс янада авж олган. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, фойдаланувчилар воқеа юзасидан турли фикрларни билдирмоқда. Ҳолат бўйича расмий изоҳ ҳозирча эълон қилинмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар