Фарғона вилоятида ўт ўриш мосламасининг тиғи чиқиб кетиб ходимга бориб санчилиб кетди
1 дақиқа ўқиш161

Учкўприк туманида ободонлаштириш ишларига жалб қилинган «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Тоҳиржон Жўраев бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради Кун.уз.
Марказ ходимлари Фарғона вилоятининг Қўқонбой ҳудудида тозалаш ишларини олиб борган. Шу пайт майсаларни ўришда фойдаланилаётган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси жойидан чиқиб кетган.
Тиғ 34 ёшли Тоҳиржон Жўраевнинг юрак қисмига санчилган. Оғир жароҳат туфайли у воқеа оқибатида вафот этган.
Ҳозирча мазкур ҳодиса бўйича расмий текширув натижалари, қурилманинг носоз бўлгани ёки иш жараёнида хавфсизлик қоидалари бузилгани ҳақида маълумот очиқланмаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…