Навоийда оёққа ёпишқоқ лента билан яширилган дорилар аниқланди

Навоийда оёққа ёпишқоқ лента билан яширилган дорилар аниқланди
Қисқача

"Навоий" чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг оёқларига скотч билан ўраб яширилган 277 дона дори воситаси борлиги аниқланди. Мазкур дорилар оғзаки сўровда айтилмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра уларни қайта сотиш мақсадида олиб киришган. Қиймати 8 миллион сўмдан зиёд деб баҳоланаётган ушбу дори воситалари бўйича ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Навоий" чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро назоратдан ўтказилди.

Шахсий кўрик вақтида унинг оёқларига скотч билан ўраб яширилган 277 дона турли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ушбу дорилар оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ҳам кўрсатилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, дорилар қайта сотиш мақсадида олиб кирилган. Уларнинг умумий қиймати 8 миллион сўмдан зиёд баҳоланмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар