2 минг сўмлик пулни йиртиб рақсга тушган эркак кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди (видео )

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида яшовчи эркакнинг 2 минг сўмлик банкнотани йиртиб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат фойдаланувчилар ўртасида кенг муҳокамаларга ва турли танқидий фикрларга сабаб бўлди.
Шундан кейин эркак қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, 2 минг сўмлик банкнотани ўпган ҳолда жамоатчиликдан кечирим сўраган янги видеони эълон қилди.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилиб, тўпланган материаллар судга тақдим этилди.
Суд қарорига мувофиқ, эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Унинг кечирим сўрагани эса суд қарорини ўзгартирмади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…