Қаҳвахонага кириб кетган Cobalt ортидаги ҳақиқат

1 дақиқа ўқиш192
Қаҳвахонага кириб кетган Cobalt ортидаги ҳақиқат
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Кобалт ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги қаҳвахона ичига кириб кетиши оқибатида икки нафар йигит жароҳатланди.
  • Дастлаб жабрланувчилар енгил тан жароҳати олгани айтилган бўлса-да, кейинчалик эълон қилинган тиббий ҳужжатлар воқеа оқибатлари анча жиддий бўлганини кўрсатди.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Cobalt автомашинасининг қаҳвахонага кириб кетиши билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди. Илк хабарларда жабрланувчилар енгил тан жароҳати олгани айтилган бўлса, кейинчалик эълон қилинган тиббий ҳужжатлар воқеа оқибатлари анча жиддий бўлганини кўрсатмоқда.

Маълум бўлишича, 12 июн куни кечқурун юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt ҳайдовчиси чорраҳада бошқарувни йўқотган. Бошқа транспорт воситаси билан тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида рулни кескин бурган ҳайдовчи автомобилни назорат қила олмаган ва машина йўл четида жойлашган қаҳвахона ичига кириб кетган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда автомашина қаҳвахона эшигини бузиб, бевосита мижозлар ўтирган ҳудудга кириб борганини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида муассаса ичида бўлган икки нафар йигит турли даражада жароҳат олган.

Дастлабки расмий маълумотларда жабрланувчиларнинг бири қўл қисмида, иккинчиси эса юз қисмида енгил шилиниш олгани, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач уйига жавоб берилгани билдирилган эди.

Бироқ кейинроқ маълум бўлган тиббий хулосалар воқеанинг бошқача манзарасини очиб берди. Ҳужжатларга кўра, жабрланувчилардан бирида пастки жағ суяги ҳамда энса қисмида синиш қайд этилган. Шунингдек, бош қисми ва бўйин умуртқасида ҳам шикастланишлар аниқланган.

Иккинчи жабрланувчида эса умуртқа билан боғлиқ жиддий муаммолар, жумладан, фиброз ҳалқанинг йиртилиши, дурал қоп деформацияси ва умуртқа каналида торғайиш ҳолатлари кузатилган.

Маълумотларга кўра, жабрланган йигитлардан бири орадан 11 кун ўтганига қарамай ҳануз шифохонада даволанмоқда.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, жамоатчилик орасида жабрланувчиларнинг ҳақиқий аҳволи ва дастлаб тарқатилган маълумотлар ўртасидаги тафовут юзасидан саволлар туғдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?