Самарқандда гувоҳномасиз йигит маҳалла кўчасида катта тезликда ҳаракатланди

1 дақиқа ўқиш77
Самарқандда гувоҳномасиз йигит маҳалла кўчасида катта тезликда ҳаракатланди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит Cobalt автомобилида маҳалла ҳудудидаги тор кўчада юқори тезликда ҳаракатлангани аниқланди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, йигит автомобилни тахминан 130 км/соат тезликда бошқарган. Қоидабузарлик акс этган видеолавҳа эса унинг дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Айнан шу видео орқали ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчининг шахсига тезда аниқлик киритган. Ўтказилган текширув давомида йигитнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ҳамда белгиланган тезлик меъёрларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Қайд этилишича, тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун суд органларига юборилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?