Фарғонада кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди: Тафсилотлар

1 дақиқа ўқиш135
Фарғонада кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди: Тафсилотлар

Фарғона вилоятида Давлат кадастрлари палатаси туман филиалларидан бирининг раҳбари ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига пора олгани фош этилди. Мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ҳамда Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида соҳадаги навбатдаги ноқонуний ҳолатга чек қўйилди.

Ваъда қилинган «ёрдам» ва қайтарилган пуллар

Маълум қилинишича, филиал раҳбари 1990 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ноқонуний равишда қурилган савдо дўкони бўйича Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан тузилган далолатномани бекор қилдириб беришни ваъда қилган.

Ушбу «хизмати» ҳамда объектга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилмаслигини таъминлаш эвазига мансабдор шу йилнинг июль ойи бошларида фуқародан 600 АҚШ доллари миқдорида пул олган.

Бироқ, ваъдасини бажара олмаган мансабдор шахс кейинчалик олинган пулнинг 500 АҚШ долларини фуқарога қайтариб берган.

Тезкор фош этиш ва жиноят иши

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ноқонуний хатти-ҳаракат тўлиқ фош этилди.

Ҳозирда Кадастрлар палатаси туман филиали раҳбарига нисбатан ЖПКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?