“Итни қийнаймиз” номли канал жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган “Итни қийнаймиз” номли канал кенг жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Каналга жойланган илк видеода номаълум шахслар кичик кучукчани оқими кучли дарёга улоқтиргани акс этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида содир бўлган. Ҳозирча видеода тасвирланган кучукчанинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Кўплаб фуқаролар ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабат билдирган шахсларни тезкор равишда аниқлаш, уларга қонун доирасида чора кўриш ва бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.
Айни пайтда воқеа юзасидан масъул идоралар томонидан расмий маълумот берилмаган. Ҳолат бўйича текширув бошланиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…