Термизда она ва болалар ҳаётига хавф солган ҳайдовчи жазоланди

Термиз шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она ва болаларнинг ҳаётига хавф туғдирган «Оних» ҳайдовчисига нисбатан қонуний чора кўрилди. Ушбу ҳолат бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурмацизлик сифатида баҳоланиб, жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарган эди. Текширув натижасида автомобилни бошқарган шахс 20 ёшда экани ҳамда ҳайдовчилик ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди.
Термиз шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланаётган она ва унинг болалари ҳаётига хавф солган «Оних» ҳайдовчисига нисбатан қонуний чора кўрилди.
Ҳайдовчининг ҳаракати бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланиб, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган.
Текширув давомида автомобилни бошқарган шахс 20 ёшда экани ва ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмагани аниқланган. У транспорт воситасини рухсатсиз бошқариш билан бирга, қўпол йўл ҳаракати қоидабузарлигига ҳам йўл қўйган.
Ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик асосида тегишли чора кўрилган.































Изоҳлар 0
…