Уч пиёдани уриб, учириб юборган Malibu ҳайдовчиси қамоққа олинди

 Уч пиёдани уриб, учириб юборган Malibu ҳайдовчиси қамоққа олинди
Қисқача

Андижон вилоятида пиёдалар ўтиш жойида уч нафар фуқарони уриб юборган Малибу-2 автомобили ҳайдовчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Жорий йилнинг 25 июн куни Андижон шаҳрининг "Янги Бўстон" МФЙ ҳудудидаги Амир Temuр шоҳ кўчасида содир бўлган ушбу фожиа оқибатида икки нафар фуқаро вафот этди.

Андижон вилоятида Malibu-2 русумли автомобиль пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган уч нафар фуқарони катта тезликда уриб юборгани, оқибатда уларнинг икки нафари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур аянчли йўл-транспорт ҳодисасини содир этган Malibu ҳайдовчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳодиса юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиа жорий йилнинг 25 июнь куни Андижон шаҳрининг “Янги Бўстон” МФЙ ҳудудидаги Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Р.З. ўзига тегишли Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар