Ўзбекистонда ўзбеклардан кейин қайси миллат энг кўп?

Ўзбекистонда ўзбеклардан кейин қайси миллат энг кўп?
Қисқача

2026 йилда отказилган аҳоли ва қишлоқ хожалигини ройхатга олишнинг дастлабки натижаларига кора, Озбекистонда озбеклардан кейин энг коп миллат вакиллари тожиклар экани малум болди. Мамлакатдаги доимий аҳоли орасида озбеклар сони 34 миллион 901 минг 261 нафарни ташкил этиб, жами аҳолининг 89,4 фоизига тенг болди. Миллий таркиб бойича иккинчи оринда қайд этилган тожиклар сони 1 миллион 276 минг 941 нафар болиб, умумий аҳолининг 3,27 фоизини ташкил қилади.

2026 йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ўзбеклардан кейин энг кўп миллат вакиллари тожиклар экани маълум бўлди.

Мамлакатнинг доимий аҳолиси орасида ўзбеклар сони 34 миллион 901 минг 261 нафарни ташкил этган. Бу жами аҳолининг 89,4 фоизига тенг.

Миллий таркиб бўйича иккинчи ўринда тожиклар қайд этилган. Уларнинг сони 1 миллион 276 минг 941 нафар бўлиб, умумий аҳолининг 3,27 фоизини ташкил қилади.

Кейинги ўринларда:

Қорақалпоқлар — 841 минг 397 нафар, 2,15 фоиз
• Қозоқлар — 707 минг 329 нафар, 1,81 фоиз
• Руслар — 606 минг 528 нафар, 1,55 фоиз
• Қирғизлар — 219 минг 91 нафар, 0,56 фоиз
• Туркманлар — 194 минг 757 нафар, 0,50 фоиз

Шунингдек, Ўзбекистонда бошқа миллатларга мансуб 300 минг 19 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг улуши 0,77 фоизни ташкил этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар