Сирдарё вилоятида эридан ўч олиш учун икки фарзандини бўғиб ўлдирган аёлга қамоқ жазоси берилди

Сирдарё вилоятида 32 ёшли аёл 6 ва 4 ёшли икки ўғлини бўғиб ўлдиргани учун 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Воқеа 2024 йил 1 феврал куни Гулистон туманидаги ижара уйда, эри билан жанжалдан сўнг содир бўлган. Аёл жиноятни яшириш учун воқеа жойини ис газидан заҳарланиш ҳолатига ўхшатишга уринган, бироқ экспертиза болалар бўғилиш оқибатида вафот этганини аниқлаган.
Сирдарё вилоятида эри билан жанжалдан сўнг икки нафар вояга етмаган фарзандининг ҳаётига зомин бўлган 32 ёшли аёл суд ҳукми билан 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Воқеа 2024 йил 1 февраль куни Гулистон туманидаги ижара уйда содир бўлган. Суд материалларига кўра, аёл аввал 6 ёшли, кейин эса 4 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган.
Кейинчалик жиноят изларини яшириш учун у воқеа жойини ис газидан заҳарланиш ҳолатига ўхшатишга уринган.
Аёл газ плитаси ва сув жўмракларини очиб қўйган. Шунингдек, болаларни ётқизиб, уларнинг газдан заҳарланганини кўрсатишга ҳаракат қилган.
Суд-тиббий экспертизаси эса болалар ис газидан эмас, бўғилиш оқибатида вафот этганини аниқлаган. Аёл шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди аёлни айбдор деб топди.
Маълумот
Аёлнинг ёши 32 ёш
Фарзандлари 6 ва 4 ёш
Жазо 13 йил 4 ой
Суд қарорига кўра, аёл белгиланган жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.































Изоҳлар 0
…