“Афросиёб” поездида кутилмаган концерт: Муниса Ризаева йўловчиларни ҳайратда қолдирди! (видео)

1 дақиқа ўқиш623
“Афросиёб”  поездида кутилмаган концерт: Муниса Ризаева йўловчиларни ҳайратда қолдирди! (видео)

“Афросиёб” тезюрар поездида одатий сафар кутилмаганда жонли концертга айланди. Хонанда Муниса Ризаева вагонда йўловчилар учун бир нечта қўшиғини ижро этиб, сафарга ўзгача кайфият бағишлади.

Хонанданинг кутилмаган чиқиши вагондаги йўловчиларда катта қизиқиш уйғотган.

Муниса куйлай бошлагач, айрим йўловчилар ҳам унга қўшилиб, қўшиқларни биргаликда ижро этган.

Сафар давомида қувноқ ва самимий муҳит юзага келган.

“ТемирйўлЕкспресс” матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеоларда хонанданинг вагонда чиқиш қилгани ва йўловчиларнинг унга жўр бўлгани акс этган.

Матбуот хизматининг қайд этишича, бундай кутилмаган чиқишлар поезддаги сафарни йўловчилар учун янада ёрқин ва унутилмас қилади.

Ким билади, балки “Афросиёб”нинг навбатдаги сафарида ҳам йўловчиларни шундай мусиқий сюрприз кутиб тургандир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?