Бошқарув сервис компанияси (БСК) фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Бошқарув сервис компанияси (БСК) фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда
Қисқача

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан БСК фойдасига 1,1 млрд. сўмлик қарздорлик 1 775 та ижро ҳужжати бўйича амалда ундирилди. Жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувдаги БСКларга тегишли жами 3 000 та, 2,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатидан 2 591 таси 2,1 млрд. сўм миқдорида тамомланди. Шунингдек, 86 та ижро ҳужжати бўйича 174 млн. сўм ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига кўра, бошқарув сервис компаниялари (БСК) фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар қилинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувдаги бошқарув сервис компанияларига ундирувлар билан боғлиқ жами 3 000 та 2,5 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар ижроси бўйича, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2,1 млрд. сўмлик 2 591 та ижро ҳужжатлар тамомланган.

Шундан 1 775 та ижро ҳужжатлари бўйича 1,1 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.

Шунингдек, мазкур тоифадаги 86 та ижро ҳужжати бўйича 174 млн. сўм ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган.

Бошқарув сервис компанияси (БСК) фойдасига қарздорликларни камайтириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирларда масъул ходимлар иштирок этиб, қарздорликларни ундириш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар