Ритик Рошан ажрашгани ҳақидаги хабарларни рад этди: энди у Саба билан тўйга тайёрланмоқда

Ритик Рошан ажрашгани ҳақидаги хабарларни рад этди: энди у Саба билан тўйга тайёрланмоқда

Ҳинд киноси юлдузи Ритик Рошаннинг севгилиси Саба билан муносабатлари тугагани ҳақида тарқалган хабарлар актёрнинг ўзи томонидан рад этилди. Аксинча, 52 ёшли актёр у билан турмуш қуришни режалаштираётганини маълум қилди.

Сўнгги кунларда Ритик ва Саба муносабатларини тугатгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.

Бироқ актёр бу гапларни инкор қилиб, муносабатлари давом этаётганини билдирди.

Энг қизиғи, Ритик Саба билан никоҳ қуриш ҳақида ўйлаётганини ҳам маълум қилди. Актёрнинг сўзларига кўра, ҳозирча никоҳ санаси аниқ эмас. Унинг бу қарорини ҳамкасби, 60 ёшли Амир Хондан илҳомлангани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.

Ритик ва Сабанинг тўйи қачон бўлиши эса ҳозирча маълум эмас.

Актёрнинг шахсий ҳаётидан ташқари, унинг ижодий режалари ҳам диққат марказида. Ритик Рошан ҳозирда Ҳолливуддаги фильмлардан бирида суратга тушиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар