Колумбияда кучли зилзила пайтида шифокорлар ҳаётини хавфга қўйиб чақолоқларни қутқариб қолишди

Колумбияда 7,4 балли зилзила вақтида шифокор Герман Андрес Сомояр ва унинг жамоаси Клиника Панамерикана шифохонасидаги янги туғилган чақалоқларни евакуация қилди. Жами 10 нафар чақалоқ хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди. Герман Андрес Сомояр қутқарувдаги муваффақиятни бутун тиббиёт жамоасининг меҳнати билан боғлади.
Колумбияда кучли 7,4 балли зилзила вақтида шифокор Герман Андрес Сомояр ва унинг жамоаси ҳаётини хавф остига қўйиб, янги туғилган чақалоқларни шифохонадан эвакуация қилди.
Энг нозик беморлар хавфсиз жойга олиб чиқилди
Зилзила Апартадо шаҳридаги Clínica Panamericana шифохонасига ҳам таъсир қилган. Ваҳима ва хавфли вазиятга қарамай, тиббиёт ходимлари чақалоқларни имкон қадар тез ва эҳтиёткорлик билан хавфсиз ҳудудга олиб чиқишга киришган.
Жами 10 нафар янги туғилган чақалоқ муваффақиятли эвакуация қилинган.
“Бу фақат менинг ишим эмас”
Шифокор Герман Андрес Сомояр қутқарувдаги ҳиссасини алоҳида кўрсатишдан кўра, бутун тиббиёт жамоасининг меҳнатини таъкидлаган.
Унинг фикрича, бундай вазиятда ҳар бир ходимнинг ҳаракати муҳим бўлган. Зилзила каби фавқулодда вазиятларда ўзини ҳимоя қила олмайдиган инсонларни асраш катта жасорат талаб қилади.
10 нафар чақалоқнинг хавфсиз жойга олиб чиқилгани эса шифокорлар жамоасининг фидойилиги ва инсон ҳаётига бўлган масъулиятини яна бир бор кўрсатди.































Изоҳлар 0
…