Ўрмонда топилган айиқ боласи оиланинг “фарзанди”га айланди: Степан қандай улғайди?

1 дақиқа ўқиш904
Ўрмонда топилган айиқ боласи оиланинг “фарзанди”га айланди: Степан қандай улғайди?

Россиялик жуфтликнинг уч ойлик етим айиқ боласини ўрмонда топиб, уни уйида катта қилгани ҳақидаги ҳикоя яна интернетда катта қизиқиш уйғотди.

Жуфтлик ўрмонда ёлғиз ва соғлиғи ёмон ҳолатда топилган айиқ боласини қутқариб, уйига олиб келган. Уларнинг парваришида улғайган айиқнинг исми Степан деб аталган.

Энг ҳайратланарлиси — юзлаб килограммгача улғайган йиртқич ҳайвон одамлар билан бир уйда яшаб келган.

Диванда телевизор, дастурхонда эса Степан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва суратларда Степан диванда ўтириб телевизор томоша қилаётгани, оиласи билан дастурхон атрофида вақт ўтказаётгани акс этган.

У катта бўлганидан кейин ҳам жуфтлик билан яқин муносабатини сақлаб қолган. Степаннинг энг катта “муаммоси” эса унинг иштаҳаси. У кунига ўнлаб килограмм озиқ-овқат истеъмол қилиши айтилади.

Шунга қарамай, жуфтлик уни одамларга нисбатан тажовузкор эмас, аксинча, жуда итоаткор ва меҳрибон деб таърифлайди.

Степан реклама ва видеоларда ҳам пайдо бўлиб, Россияда “уй ҳайвони айиқ” сифатида танилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?