Оила ярашди: Уч нафар фарзанд ота-онаси билан улғаяди

Оила ярашди: Уч нафар фарзанд ота-онаси билан улғаяди

Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими томонидан олиб борилган самарали тушунтириш ва яраштириш ишлари натижасида яна бир оиланинг ажралиб кетишига йўл қўйилмади.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочилари, маҳалла фаоллари ҳамда мутасаддилар иштирокида ўтказилган суҳбатлар натижасида эр-хотин ўзаро келишувга эришди ва оила яраштирилди.

Энг муҳими, мазкур ярашув туфайли уч нафар фарзанд ота-она меҳри ва бағрида, ўз оиласи билан бирга яшаш бахтига муяссар бўлди. Бу эса ҳар қандай ижро ҳаракатидан ҳам қимматли натижа бўлиб, фарзандлар манфаатини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамга айланди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан бундай хайрли ишлар давом эттирилиб, оилаларни асраб қолиш ва фарзандлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар