Тошкент автобусида ахлоқсиз ҳаракатлар қилган эркак ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш4K
Тошкент автобусида ахлоқсиз ҳаракатлар қилган эркак ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда

Nemolchi.uz маълумотига кўра, 6 июль куни эрталаб автобусда аёлга нисбатан номақбул ҳаракат содир этилгани айтилмоқда.

Жабрланувчи воқеа соат 08:30–08:50 атрофида бўлганини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, автобусда йўловчилар кам бўлган. Бир эркак аввал унинг ёнига ўтирган, аммо аёл нохуш ҳидни сезиб, бошқа жойга ўтган.

Кейин эркак жамоат транспортида ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатларни амалга ошира бошлаган. Аёл ҳолатни тасвирга олган. У эркак баъзан тўхтаб, кейин яна шу ҳаракатини давом эттирганини айтган.

Шундан сўнг жабрланувчи унга эътироз билдирган ва видеони интернетга жойлаштиришини айтган. Эркак эса аёлнинг гапи унга тегишлими-йўқми, деб сўраган. Аёл бу ҳаракатлар айнан у ҳақида эканини билдиргач, эркак автобусдан тушиб кетган. Маълум қилинишича, у йўл ҳақини ҳам тўламаган.

Жабрланувчи бундай ҳолатлар жамоат транспортида хавфсизлик масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқишини айтган. Айниқса, вояга етмаган қизлар бундай вазиятдан кейин руҳий босимга тушиши мумкинлигини таъкидлаган.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий муносабат билдирилгани йўқ. Ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?