Тошкентда парковка пулини тўламаганларни жаримага тортиш таклиф этилди

1 дақиқа ўқиш153
Тошкентда парковка пулини тўламаганларни жаримага тортиш таклиф этилди

Тошкентда пулли автотураргоҳдан фойдаланиб, тўлов қилмаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш таклиф этилди.

Маълум қилинишича, мазкур ташаббус Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан илгари сурилган. Уни қонунийлаштириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таклифга кўра, пулли парковка ҳақини тўламаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жаримага сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирги ҳисобда бу 824 минг сўмни ташкил этади.

1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори ўзгариши ҳисобга олинса, ушбу жарима 880 минг сўмга етиши мумкин.

Ҳозирча бу тартиб амалдаги қоида эмас. Жарима жорий этилиши учун аввал қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?