date
views 26 982

Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди

Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди

Вазни 420 килограммга тенг британиялик Кит Мартин 45 ёшида зотилжамдан вафот этди. Бу одам ўз вақтида расман сайёрамиздаги энг семиз киши деб тан олинган эди. Мартин жарроҳлик йўли билан ошқозонининг тўртдан уч қисмини олдиргандан сўнг, саккиз ой қийналиб яшаб, охири вафот этди.
Марҳумнинг вафотидан кўп ўтмай, уни операция қилган жарроҳ ҳукуматга ариза ёзиб, фастфудга солиқ солишни сўраган. Жарроҳнинг айтишича, беғам Мартин уйда ўтириб, гамбургер, чипс, пончик ва бошқа зарарли таомларни еб, ортиқча вазн тўплаган, Бу ҳақда «Вести.ру»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Мартин нонуштада олтита қовурилган тухум, тушликда пицца, Хитой ошхонаси таомлари, шашлик ва биг-маклар ерди. Ҳар куни олти пинта қаҳва ва икки литр газли ичимлик ичарди. Орада доим шоколад, печенье ва бошқа ширинликларни еб юрган.
«У ҳиссий муаммолари туфайли овқатдан таскин излаган ва жуда тез фастфудга ўрганиб қолган. Ҳатто кит ҳам 1 кунда бунча калория қабул қилмайди», — дейди доктор Кесава Маннур.

Мартиннинг вафотидан бироз олдинроқ, британ телевидениеси у ҳақида «70 Stone & Almost Dead» («420 килограмм ва деярли ўлган») деб номланган ҳужжатли фильмни суратга олганди.

фото: Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди